Абдухолиқов яна гол киритди, бу сафар Турсунов тўп сурадиган жамоа дарвозасига (видео)

Бугун Қатар Юлдузлар лигасида 4-тур ўйинлари давом эттирилди. Темурхўжа Абдухолиқов тўп сурадиган “Ас-Сайлия” жамоаси ўз майдонида Санжар Турсунов фаолият олиб борадиган “Ал-Харитият”ни қабул қилди.

Мазкур баҳсда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалабага эришдилар. Темурхўжа жамоасининг дасталбки голига муаллифлик қилганини айтиш жоиз. Бу унинг мавсумдаги 4-голи бўлди.

Санжар ҳам, Абдухолиқов ҳам ўйинни асосий таркибда бошлади ва 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.

Қуйида мазкур ўйинда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин.

Қатар Юлдузлар лигаси. 4-тур

“Ас-Сайлия” – “Ал-Харитият” 2:1

Голлар: Абдухолиқов(40), Вагнер Рибейро(65) – Тиберканине(37).

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!