Абрамовнинг “Бухоро” клуби бош мураббийи бўлиши ҳақидаги расмий хабар

 

Хабарингиз бор, кечадан бери “Бухоро” клубида Вадим Абрамов бош мураббий бўлиши мумкинлиги, музокаралар ўтказиш учун Бухорога етиб борган ва бошқа хабарлар тарқалаётганди.

Сўнгра эса Улуғбек Бақоев бухороликларга устозлик қилиши, Вадим Абрамов эса жамоанинг маслаҳатчи мураббийи лавозимида фаолият олиб бориши мумкинлиги тўғрисида маълум қилгандик.

Ўз навбатида расмий манбалардан бири ҳисобланган ЎФФнинг телеграмдаги саҳифасида шундай ёзилди: “ОАВда пайдо бўлган Вадим Абрамовнинг "Бухоро" бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақидаги хабарлар асоссиз”.

Бундан кўриниб турибдики, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Улуғбек Бақоев тез орада “Бухоро” клуби бошқарувини ўз қўлига олиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!