Улуғбек Бақоев “Бухоро”га бош мураббий бўлиши мумкин


Хабарингиз бор, айни дамда “Бухоро” клубида тубдан ўзгаришлар кузатилмоқда. Аввалига бош мураббий Жамшид Саидов ва маслаҳатчи Тачмурад Агамуродов ўз лавозимидан озод этилган эди. Шундан сўнг клубнинг етакчи футболчилари ҳам жамоани бирин-кетин тарк эта бошлади.

Клуб раҳбарияти эса бўш қолган ўринларни тўлдириш мақсадида янгидан янги номзодларни кўриб чиқмоқда. SPORTS.uz интернет ахборот порталига маълум бўлишича, Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Улуғбек Бақоев “Бухоро” клубида бош мураббийликка асосий номзод сифатида қаралмоқда.

Vadim Abramov

Кеча ушбу лавозимга Вадим Абрамов таклиф этилган эди, бироқ томонларнинг музокаралари якунига етганича йўқ. Хабарларгақ қараганда, Абрамов Бухорода маслаҳатчи мураббий бўлиб фаолият олиб боради. 

ОАВда Вадим Абарамов бош мураббий бўлади деган хабарлар ҳозирча асоссиз бўлиб чиқмоқда.  

sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!