Адебайор қандай хато қилган эди?

11 июнь, 20:53 471

Адебайор қандай хато қилган эди?

“Истанбул Башакшехир” жамоаси ҳужумчиси Эммануэль Адебайор “Кристал Пелас”га ўтганидан афсусланишини айтиб ўтди.

“Премьер лигадаги тажрибам беқиёс. Мен бу мамлакатнинг энг яхши жамоаларида тўп сурганман. Менинг оиламга ҳам бу ер ёқади.

Туманли альбионда қилган ягона хатоим бу 2016 йил қишда “Кристал Пелас”га ўтганим бўлди. Бу менинг фаолиятимдаги энг ёмон қарорлардан биридир”, – деб айтиб ўтди тоголик футболчи L`Equipe нашрига.

Маълумот учун Адебайор 2016 йилнинг қишида “Кристал Пелас”га ўтган ва “бургутлар” сафида 12 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол киритишга муваффақ бўлган эди.