Адриен Силва: Биз Португалия тарихида янги саҳифа очмоқчимиз

27 июнь,2017, 19:43 470

Адриен Силва: Биз Португалия тарихида янги саҳифа очмоқчимиз

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Адриен Силва Конфедерациялар кубоги ярим финалида Чилига қарши ўйин  олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Мен эртанги ўйинга тайёрман. Ҳозирда ўзимнинг энг яхши формамда бўлиб турибман. Видални қандай тўҳтатиш мумкин? Рақибимиз – кучли жамоадир. Қийин ўйин бўлиши аниқ. Бироқ бизнинг жамоа бунга тайёр.

Биз мамлакатимиз тарихида янги саҳифа очмоқчимиз. Жавобгарлик Евро-2016 ярим финалидаги ҳолат билан бир хил. Биз мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишимиз керак”, – деб айтиб ўтди Силва.