Агар "Реал" Бэйлни сотишга қарор қилса, ПСЖ уэльслик футболчи учун курашишга тайёр

25 июнь, 14:00 428

Агар

Франциянинг ПСЖ клуби “Реал” ҳужумчиси Гарет Бэйлни сотиб олишга тайёр. Le Parisien нашри тарқатган хабарга кўра парижликлар “Монако” ҳужумчиси Килиан Мбаппедан умидини узишган ва унинг айнан ўрнига уэльслик футболчини олиб келишни режалаштиришмоқда.

Агар, “Реал” шу ёзда Бэйлни сотишга қарор қилса, ПСЖ 27 ёшли футболчи борасида “қироллик клуби”га таклиф билан чиқишга тайёр. Маълумотларга кўра Париж клуби Бэйлга “Манчестер Сити” ҳужумчиси Серхио Агуэронинг альтернативи сифатида қарамоқда. Чунки, ПСЖ аргентиналик футболчи учун ҳам кураш олиб бормоқда.

ПСЖ Агуэрони ўз сафида кўрмоқчи

ПСЖ трансляциялардан қанча пул ишлагани маълум бўлди