Агент: Иско "Барселона"да ўйнашни бир умр орзу қилган

24 март,2017, 13:20 688

Агент: Иско

ФИФА агенти Хота Хорди Мадриднинг “Реал” клуби футболчиси Исконинг “Барселона”га ўтмоқчи эканлиги борасидаги хабарни тасдиқлади.

“Иско ҳар доим Каталония супер клубида тўп суришни орзу қилган ва айни дамда у ўз орзусини амалга ошириши мумкин. Аммо, бу шунчаки трансфер эмас”, - дейди El Chiringuito нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Иско ва “Барселона” ўртасидаги музокаралар 15-20 кундан буён давом этмоқда. Ўз навбатида “Реал” футболчисини ашаддий рақибига бериб қўймаслик учун уни “Челси” ёки “Тоттенхэм”га арзонроққа сотиб юборишни режалаштирмоқда.