Аҳмедовнинг жамоаси Маскерано ва Лавессилар тўп тепадиган клубдан устун келди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов фаолият олиб борадиган “Шанхай СИПГ” клуби ўз майдонида таркибида Хавер Маскерано ва Эсекьел Лавесси каби машҳур футболчилар тўп  сурадиган “Хэбэй Чайна”ни қабул қилди.

Мазкур ўйинда шанхайликлар 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди. Ҳамюртимиз мазкур беллашувни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

Хитой Суперлигаси. 6-тур

“Шанхай СИПГ” – “Хэбэй Чайна” 2:0

Голлар: Халк (45+4), Ву Леи (78).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!