Альбина рақибасини аямади

Қозоғистонда Халқаро теннис федерацияси мусобақалари тақвимига кирувчи аёллар ўртасидаги турнирда асосий тўрга чиққан теннисчилар номи аниқланди.

Саралаш турнирида қатнашган ҳамюртимиз Альбина Хабибулина россиялик Карина Саркисовани 6:3, 6:3 ҳисобида енгиб, асосий тўр баҳсларига қўшилди. Энди ҳамюртимиз бош соврин учун курашни франциялик Каролин Ромеога қарши ўйин билан бошлайди.

Шунингдек, мусобақанинг биринчи даврасида Камола Умарова қозоғистонлик Гўзал Айниддинова билан куч синашса, Арина Фольц австриялик Пиа Конигга қарши кортга чиқади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!