Алдервейрелд жамоасини ўзгартириши мумкин

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ҳимоячиси Тоби Алдервейрелд мавсумлар оралиғида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бироқ, у бу борада ҳозирча якуний қарорга келганича йўқ.

“Мени чинданам ҳали нималар бўлишидан хабарим йўқ. Юрагим “Тоттенхэм”га қайтишни истаяпти. Кўрамиз, нималар бўлар экан”, - дейди бельгиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Алдервейрелд яқиндагина якунланган ЖЧ-2018да терма жамоасининг бронза медалларини қўлга киритишида беқиёс хизмат кўрсатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!