Алекс Сандро ПСЖ билан келишиб олди, аммо "Ювентус" ...

Аввалроқ хабар берганимиздек, "Ювентус" ҳимоячиси Алекс Сандро фаолиятини ПСЖда давом этириши мумкин.

Парижликлар футболчи учун 40 миллион евро таклиф қилишмоқда, бироқ "Юве" Сандрони 50 миллион евродан камроғига қўйиб юбормоқчимас.

Айтиб ўтиш жоизки, 27 ёшли бразилиялик ПСЖ билан шартнома тузиш бўйича келишиб олган. Маълумотларга кўра, Сандро Францияда йилига 4,5 миллион евро даромад топади. Туринда ҳимоячининг маоши йилига 1,7 миллионга тенгдир. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!