Александр Хомяков: Бутун Ўзбекистон халқини Наврўзи айёми билан табриклайман

Муборакнинг "Машъал" клуби бош мураббийи Александр Хомяков Наврўз байрами билан барчани табриклади. 

- Мен Ўзбекистонда бир неча йиллардан буён истиқомат қиламан. «Машъал» клубида фаолият юритаяпман. Бу ерда мен умуман ўзимни бегона ҳис этмайман, ҳеч ким менинг ишимга аралашмайди. Ўзбек халқи чиндан ҳам меҳмондўст оқ-кўнгил халқдир. Аввал ҳам айтганман ҳозир ҳам айтаман кези келса мен бу юртни фуқароси бўлишга ҳам тайёрман. Фурсатдан фойдаланиб бутун Ўзбекистон халқини бугунги қутлуғ ва муқаддас айём, Наврўз байрами билан чин қалбимдан табриклайман. Байрамингиз муборак бўлсин азиз дўстлар, - деди муборакликлар устози. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!