Александр Хомяков: “Пахтакор” билан ўйинга алоҳида тайёргарлик кўрамиз

26 март, 08:35 357

Александр Хомяков: “Пахтакор” билан ўйинга алоҳида тайёргарлик кўрамиз

 

Ўзбекистон кубоги доирасидаги "Истиқлол" - "Машъал" (0:5) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Александр Хомяков ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Илк ўйин ва йирик натижа. Ўйлайманки, барчани яна бир бор хурсанд қилдик. Убайдуллаев афсуски сафимиздан бироз муддат чиқадиган бўлди. Унинг жароҳати анчагина жиддий. Энди чемпионат баҳсида «Пахтакор»ни қабул қиламиз. Бу ўйинга эса алоҳида тайёргарлик кўрамиз. Барчани ғалаба билан табриклайман, - дейди Хомяков.

Маълумот ўрнида, “Машъал” ўз майдонида “Пахтакор” билан 31 март куни куч синашади.