Аллегри «Ювентус» ёзда кимни қўлга киритмоқчилигини ошкор этди

14 июнь, 23:01 387

Аллегри «Ювентус» ёзда кимни қўлга киритмоқчилигини ошкор этди

«Ювентус» жамоаси бош мураббийи Массимилиано Аллегри ушбу ёзги трансфер ойнасида жамоага кимларни таклиф этишни ўйлаётгани ҳақида айтиб ўтди.

“Дуглас Коста – бизнинг асосий мақсадимиз. У жуда иқтидорли. Маттиа Де Шильо? Йўқ, бизда ҳимояда муаммо йўқ.

Мен раҳбариятдан конкрет футболчиларни сўрамайман. Шунчаки, кучайтирилиши лозим бўлган чизиқларни айтаман. Агарда шунда, бизга тўғри келадиган футболчи бўлса, алоқага чиқамиз”, – деб айтиб ўтди Аллегри.