Аллегри: "Монако" бу мавсум ЕЧЛда мағлуб қилган илк жамоа бўлмоқчимиз

3 май,2017, 10:20 462

Аллегри:


“Ювентус” клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри “Монако”га қарши ЕЧЛ 1/2 финал учрашувида шогирдларининг ғалаба қозонишига ишонмоқда.

Умид қиламанки, бу мавсум ЕЧЛда “Монако”ни ўз майдонида мағлуб этган биринчи жамоага айланамиз. Жамоа ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Буни кўриб икки йил олдинги ўйинимиз эсимга тушмоқда. “Монако” ўйин сўнггида кўп гол урмоқда. Биз уларни ҳурмат қиламиз ва финал учун яхши ўйнашимиз кераклигини биламиз, – дейди Аллегри.

“Монако” – “Ювентус” учрашуви бугун тунда Тошкент вақти билан 00:45да старт олади.