Аллегри: "Реал" ҳужумда жуда кучли, аммо ҳимояда эмас

28 май, 17:25 496

Аллегри:


“Ювентус” клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри 3 июнь куни "Реал" билан бўладиган ЕЧЛ финал учрашувига тайёргарлик ҳақида тўхталиб ўтди.

– “Реал” ҳужумда жуда кучли, аммо ҳимояда ундай эмас. Шундай экан биз барча имкониятдан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Бу ажойиб ўйин бўлади. Ҳар доим ҳам ЕЧЛ финалида ўйнаш насиб қилавермайди. Ўйинга тайёргарлик кўп вақтни олмайди. Финалга тайёрланмайди. Финалларда ўйналади ва ғалаба қозонилади. Барчасини кичик нарсалар ҳал қилади, – дея Аллегрининг сўзларини келтиради Football Italia нашри.

Эслатиб ўтамиз, финал учрашуви Кардиффда бўлиб ўтади.