ЕЧЛ финали илк марта ёпиқ стадионда бўлиб ўтади


“Ювентус” ва “Реал” ўртасида ЕЧЛ финал баҳси 3 июнь куни Кардиффдаги “Миллениум” стадионида бўлиб ўтишидан хабарингиз бор.

Учрашув вақтида ўйингоҳ усти ёпиқ бўлади, дея хабар беради Goal нашри. Бу қарорни Уэльс футбол федерацияси (FAW) хавфсизликни ўйлаб чиқарга.

Бу масала Кардифф ҳокимияти билан ҳам ҳал қилинган. Шундай қилиб, турнирнинг финали илк марта ёпиқ том остида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!