Аллегри: “Ювентус” футболчилари ўзларини чемпион деб ҳис қилмоқда

15 май,2017, 14:15 380

Аллегри: “Ювентус” футболчилари ўзларини чемпион деб ҳис қилмоқда


“Ювентус” клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри Италия чемпионати 36-турида “Рома”дан (1:3) қабул қилинган мағлубият ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди ва жамоаси ҳаддан ортиқ ҳотиржамликка берилиҳб кетганини таъкидлади.

Ювентус” футболчилари ўзларини чемпион деб ўйлашни бошлаб юборган кўринади. Биз “Аталанта” ва “Торино”га қарши ўйинларда муҳим очколарни йўқотдик ва энди “Рома”га имкониятни бой бердик. Бу жамоамизнинг ҳотиржамликка берилиб кетганидан далолат. Бу Италия кубоги финалида “Лацио” билан бўладиган ўйин олдидан ҳал қилиниши керак бўлган муҳим масала. Биз ҳали ҳеч нарса ютмадик, – дейди Аллегри Football Italia нашрига.