Альваро Арбелоа футболчилик фаолиятини якунлади

Мадриднинг “Реал” клуби ва Испания терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Альваро Арбелоа ўзининг футболчилик фаолиятини якунлади. У бу ҳақда Marca нашрига берган интервьсида айтиб ўтди.

Эслатиб ўтиш жоизки, 34 ёшли футболчи асли “Реал” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Фаолияти давомиди “Депортиво” (2006-2007), “Ливерпуль” (2007-2009) ва “Реал” (2009-2016) жамоаларида тўп сурган футболчи сўнгги мавсумни Лондоннинг “Вест Хэм” клубида ўтказди.

Арбелоа бундан ташқари Испания терма жамоаси сафида 2010 йилги Жаҳон чемпиони, икки карра Европа чемпиони (2008, 2012), “Реал” таркибида 2014 ва 2016 йилларда ЕЧЛ ғолиби, 2015 йилда УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасида Жаҳон чемпионати ғолиби, 2012 йилда Испания чемпиони, 2011 ва 2014 йилларда Испания кубоги соҳиби, 2013 йилда эса Испания суперкубоги ғолиби бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!