Альваро Моратанинг нархи кўтарилиб кетмоқда

14 июнь, 15:30 876

Альваро Моратанинг нархи кўтарилиб кетмоқда

 

Хабарингиз бор, Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Альваро Моратага “Манчестер Юнайтед” жиддий тарзда қизиқиш билдирмоқда. Бунинг учун олдинроқ манкунианликлар 70 миллион евро беришга тайёрликларини билдириб ўтганди.

Сўнгги маълумотларга қараганда, “қироллик клуби” испаниялик форвардни 90 миллион евродан камига сотмаслигини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Мората якунланган мавсум Ла Лигада 26 ўйинда 14 та гол уришга эришди.