Ана холос! "Барселона" Коутиньони сотиб олишдан воз кечди

22 август,2017, 08:50 843

Ана холос!

Англиянинг “Ливерпуль” клуби ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо ушбу ёзги трансферлар даврида “Барселона”га ўтмайдиган бўлди.

The Liverpool Echo нашри тарқатган хабарга қараганда Каталония супер клуби 25 бразилиялик футболчига бошқа қизиқмайди. Боиси, улар “Ливерпуль” Коутиньони сотиш нияти йўқ эканлигини оҳири тушиниб етишди.

Эслатиб ўтамиз, мерсисайдликлар сўнгги бор “Барселона”нинг бу борадаги 118 миллион фунтлик таклифини рад этган эди.