Ана холос! "Бавария" Хави Мартинесни "Манчестер Сити"га қўйиб юбормади

Аввалроқ “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Хави Мартинес фаолиятини “Манчестер Сити”да давом эттириши ҳақида хабар берган эдик. Бироқ, Bild нашрининг ёзишича испаниялик футболчи мюнхенликлар сафини тарк этмайди.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича, немис гранди раҳбарияти, қолаверса мураббийлар штаби ҳам 28 ёшли испаниялик футболчини ҳар қандай ҳолатда ҳам қўйиб юбормоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Мартинеснинг хизматларига “шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг шахсан ўзи жиддий қизиқиш билдираётгани ва ундан ҳимоячи сифатида фойдаланишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Испания терма жамоаси аъзоси “Бавария” сафига 2012 йилда Бильбаонинг “Атлетик” клубидан 40 млн евро эвазига келиб қўшилган эди. Унинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!