Ана холос! Буффон ПСЖдаги дебют учрашувида 2та тўп ўтказиб юборди ва жамоасининг мағлубиятига сабабчи бўлди

Яқиндагина ПСЖ сафига келиб қўшилган италиялик дарвозабон Жанлуижи Буффон бугун Франция 3-дивизионида иштирок этувчи “Шамбли” клубига қарши ўтказилган назорат баҳсида ўз дебютини нишонлади.

Бироқ, 40 ёшли посбоннинг парижликлар сафидаги дебюти бироз омадсиз кечди. Учрашувнинг 5-дақиқасидаёқ жаримадан тўп ўтказиб юборган Буффон, 44-дақиқада яна ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди. Шундан сўнг мураббийлар уни алмаштиришди ва ПСЖ иккинчи бўлимда бошқа дарвозабон билан ҳаракат қилди.

Учрашув эса 2:4 ҳисобида ПСЖнинг мағлубияти билан якунланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!