Ана холос! Иброҳимович ва Погбанинг маоши кесилади

 

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти жамоанинг етакчи футболчилари - ҳужумчи Златан Иброҳимович ва ярим ҳимоячи Поль Погбани маоши 25 фоизга кесилиши ҳақида хабардор қилди.

Ҳар икки футболчи Жозе Моуриньонинг хатти ҳаракатлари эвазига ёзди "Манчестер Юнайтед" таркибига қўшилган эди.

Клуб раҳбарияти агар жамоа олдига қўйилган вазифа бажарилмаса бу икки етакчининг маоши пасайтирилишини эълон қилди. "Манчестер Юнайтед" жорий мавсумда кучли тўртликдан жой олиб, Европа чемпионлар лигасига қайтиши керак.

Айни пайтда Поль Погба ҳафтасига 290 минг, Златан Иброҳимович 250 минг фунт миқдорида маош олмоқда.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!