Ана холос: Жанг олдидан Улуғбекнинг рақиби ўзгарди

10 июнь,2017, 20:55 955

Ана холос: Жанг олдидан Улуғбекнинг рақиби ўзгарди

 

 

“Uzbek tigers” жамоаси аъзоси сифатида танилган Улуғбек Ҳақбердиев профессионал боксда ҳам муваффақиятли иштирок этмоқда.

“Uzbek tigers”нинг собиқ аъзоси кучли рақиб танлади

10 июнь куни фаолиятидаги учинчи учрашувини профессионал рингда 43 та жанг ўтказган аргентиналик Оскар Роберто Мединага қарши ўтказиши лозим бўлган Улуғбек бошқа боксчи билан беллашадиган бўлди.

Улуғбек Ҳақбердиев россиялик Павел Мамонтов билан куч синашиши лозим. Бу боксчи профрингда 11 та ғалаба, иккита дуранг ва учта мағлубият қайд этган. Шуниси аҳамиялики, Павел Мамонтов Улуғбек билан жанг қилиши лозим бўлган аргентиналик Оскар Роберто Мединани икки маротаба мағлубиятга учратган.

Россиядаги Флойд Мэйвезер академиясида ташкил этиладиган баҳсда Улуғбекка омад тилаймиз.

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.