“Uzbek tigers”нинг собиқ аъзоси кучли рақиб танлади

9 июнь,2017, 10:24 2542

“Uzbek tigers”нинг собиқ аъзоси кучли рақиб танлади

 

 “Uzbek tigers” жамоаси аъзоси сифатида танилган Улуғбек Ҳақбердиев профессионал боксда ҳам  муваффақиятли иштирок этмоқда.

Шоҳжаҳон эртага рақибини синган қўл билан нокаут қилмоқчи

10 июнь куни фаолиятидаги учинчи учрашувини ўтказадиган ҳамюртимиз жанг учун ўта кучли рақиб танлади. Бу гал Улуғбек профессионал рингда 43 та жанг ўтказган аргентиналик Оскар Роберто Мединага қарши рингга чиқади.

Медина катта рингда 27 маротаба рақибларини мағлубиятга учратган ва икки марта дуранг қайд этган.   

Улуғбек Ҳақбердиев ва Оскар Роберто Медина ўртасидаги рейтинг жанги саккиз раунд қилиб белгиланган. Учрашув Россиядаги Флойд Мэйвезер академиясида ташкил этилади.  

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.