Ана холос: Миср ФФ парагвайлик ҳакам устидан ФИФАга шикоят қилади
Миср Футбол Федерацияси ЖЧ-2018 “А” гуруҳи 2-туридан ўрин олган Россия – Миср (3:1) ўйинида ишлаган парагвайлик ҳакам – Энрике Касерес Вильяфантенинг устидан ФИФАга шикоят қилмоқчи.
“Биз ҳакамнинг устидан шикоят қиламиз. У ўша ўйинда бир қатор хатоларга йўл қўйди. Ҳакам Марван Муҳсин жарима майдони ичида йиқилган вазиятда VARдан фойдаланиб, пенальти белгиласа бўлар эди – бу тозда пенальти эди”, – деб баёнот қилди Миср ФФ президенти Хани Абу Рид.
Мамлакат бош футбол ташкилоти раҳбари шунингдек, Россиянинг иккинчи голида Артём Дзюба Аҳмад Фатҳини қўпол тарзда тўхтатиб қолган деб ҳисобламоқда.
Фикрлар