Ана холос: Швед футболчилари жамоа сардорининг сочини олишди (фото)

14 ноябрь,2017, 13:04 692

Ана холос: Швед футболчилари жамоа сардорининг сочини олишди (фото)

Швеция терма жамоаси ҳимоячиси Андреас Гранквист ЖЧ-2018 саралаши плей-офф босқичидан ўрин олган Италияга қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Мен бундан фахрланаман. Бу менинг ЖЧда ўйнашим учун сўнгги имконият эди. Фаолиятимни айнан Россиядаги ЖЧдан сўнг якунлаш – ажойиб бўлар эди.

Мен йигитларга ЖЧга чиқсак, сочимни олишларини айтган эдим. Мен улар бу нарсани эсдан чиқаришди деб ўйлаган эдим. Аммо улар ечиниш хонасидаёқ менинг сочимни олишди”, – деб айтиб ўтди Гранквист.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.