Анчелотти "Арсенал"да ишламоқчи

Жорий ҳафта Мюнхеннинг “Бавария” клубидан истеъфога чиқарилган Карло Анчелотти 2020 йилга қадар Италияга қайтиш ниятида эмас.

Mediaset Premium нашрининг маълум қилишича 58 ёшли мутахассис бу мавсумда фақатгина Лондоннинг “Арсенал” клубини бошқаришга тайёр. Агар Анчелоттига “канонирлар” томонидан қизиқишлар бўлмаса, у мавсум якунига қадар дунё бўйлаб саёҳат қилишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Карло отанинг “Бавария”даги бўшаб қолган ўрнини Томас Тухель эгаллаши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!