Анчелотти: Ўйин тақдирини Роналду ҳал қилди

13 апрель, 11:17 570

Анчелотти: Ўйин тақдирини Роналду ҳал қилди

Кеча УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финалидан ўрин олган “Бавария” ва “Реал” (1:2) жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг, мюнхенликлар бош мураббийи Карло Анчелотти ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Биз пеналтини амалга ошира олмадик ва 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олиш имкониятини қўлдан бой бердик. Танаффусдан сўнг эса кетма-кет 2та тўп ўтказиб юбордик ва бу якунда ўз таъсирини кўрсатди.

Бугун Криштиану Роналду ўйин тақдирини ҳал қилди. Ўйлайманки биз уни қизил карточкагача яхши қўриқлай олдик. Жавоб ўйинида биз учун жуда қийин бўлади. Аммо, бизда ҳали имкон бор ва биз бундан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Бу йўлда қўлимиздан келган барча нарсани амалга оширамиз”, - дейди италиялик мутахассис.

Филип Лам "Бавария"да янги рекорд ўрнатди

"Бавария" ўз майдонида "Реал"га имкониятни бой бериб қўйди

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.