Анчелотти севимли шогирдини "Бавария"га таклиф қилмоқда

“Бавария” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти ёзги трансферлар вақтида ПСЖ ярим ҳимоячиси Марко Вераттини ўз жамоаси сафида тўп суришга таклиф қилган.

Футболчига яқин манбаларнинг хабар тарқатишича, мутахассис футболчи билан Париждаги фаолиятидан кейин ҳам илиқ муносабатларни сақлаб қолган ва шу сабаб, 57 ёшли мутахассис январь ойлари бошида собиқ шогирдини Германияга чорлаш истагини билдирган.

Қайд этиш жоиз, 24 ёшли футболчининг парижликлар билан шартномаси 2021 йил июлида якунланади. Унинг трансфер нархи эса 80 миллион еврони ташкил этади. Шунингдек, футболчининг ойлик маоши 810 минг еврога тенг.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!