“Андижон” – “Нефтчи” ўйинига чипталар сотувга чиқди

24 март, 12:50 308

“Андижон” – “Нефтчи” ўйинига чипталар сотувга чиқди

 

Хабарингиз бўлса керак, эртага Андижон шаҳридаги “Соғлом авлод” стадионида катта футбол мавсуми бошланади. Унда мухлислар Ўзбекистон Кубогининг 1/16 финал босқичидан ўрин олган “Андижон” – “Нефтчи” ўйинига гувоҳ бўлади. Бўлажак “Водий дербиси”га бўлган қизиқиш юқори.

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур учрашувга чиқарилган чипталар бугундан савдо кассаларида сотилмоқда.

Чипталар нарҳи 5000, 6000, 7000, 8000 сўмдан қилиб белгиланган.

Манзил: Эски шаҳар ҳудуди.

Мўлжал: “Наврўз” стадиони.