"Андижон" Ўзбекистон Кубоги ўйинига тайёргарликни бошлади

22 март, 15:23 314

Яқинда Тошкентдаги сўнгги тайёргарлик йиғинини якунлаган «Андижон» аъзолари икки кунлик дам олишдан сўнг ўз қароргоҳида йиғилди, дея клуб матбуот хизмати ҳабар бермоқда. Футболчилар душанба куни тушликдан сўнг клуб қароргоҳига етиб келди ва тикланиш машқларини бажарди. Бугундан эса кунига яна икки маҳалдан машғулот ўтказилмоқда.

Маълумки, 25 март шанба куни «бургутлар» ўз майдонида «Нефтчи»ни қабул қилади. Ўзбекистон Кубоги 1/16 финал босқич ўйинига бўлган тайёргарлик авжида. Шу куни Андижонда футбол мавсумининг очилиш маросими бўлиб ўтади. 
Бўлажак водий дербиси «Соғлом авлод» стадионида соат 15:00да бошланади. Ишқибозларни қизиқарли ва муросасиз руҳ остида кечиши кутилаётган учрашувга таклиф этиб қоламиз.