“Андижон” собиқ футболчилари олдидаги молиявий қарздорликни бартараф этди

Про-Лига иштирокчиларидан бири саналадиган "Андижон" ПФК илгари жамоада фаолият олиб борган бир неча нафар футболчидан молиявий қарздор экани маълум бўлган эди.

Сўнгра "Андижон" ПФК бош директори – Маъруф Абдисаломов ПФЛга қарздорлик мавжуд бўлган футболчилар билан 17 июль санасига қадар тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниши хусусидаги кафолат хатини тақдим этган ва “Андижон”га шартли равишда янги футболчилар билан шартнома имзолашга рухсат берилган эди.

“Андижон” ПФК белгиланган муддат якунига етишидан аввал Расул Раҳмонов, Акбар Ҳоджаев ҳамда Абдулатиф Абдуқодиров билан тўлиқ ҳисоб-китобни амалга оширди. Абдулатиф Абдуқодировга қолиб кетган ойлик маоши тўлаб берилди. Шунингдек, Акбар Ҳоджаев олдидаги 2015-2017 йиллардаги маошлар ҳисобидан тўпланиб қолган қарз тўланди. Яна жамоанинг собиқ футболчиси ва мураббийи Расул Раҳмонов олдидаги 2013-2015 йиллар давомида йиғилган молиявий қарздорлик бартараф этилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!