"Андижон"нинг икки нафар футболчиси олимпия терма жамоасига чақирилди

Жорий мавсумни Про-лигада ўтказаётган «Андижон» клубининг иқтидорли футболчилари - Хушнуд Авилов (ҳимоячи) ҳамда Бегзод Ғанижонов (ҳужумчи) Ўзбекистон олимпия терма жамоасига таклиф этилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидлаш лозимки Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси жорий йилнинг 12-15 апрель кунлари терма жамоалар марказига қарашли Чиғатойдаги стадионида ўқув-йиғин машғулотлари ўтказади. Авилов ва Ғанижонов ушбу йиғинда иштирок этиб, ўз имкониятларини кўрсатишга ҳаракат қилиб кўришади.

Эслатиб ўтамиз, "Андижон" эртага Про-лиганинг 2-тури доирасида Фарғонада "Истиқлол" клуби меҳмони бўлади. Учрашув соат 17:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!