Андре Гомеш Лондон клубларидан қай бирини танлайди, "Арсенал" ёки "Тоттенхэм"?

Ёзги трансферлар даврида “Барселона”дан кетиши деярли аниқ бўлган португалиялик ярим ҳимоячи Андре Гомеш фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра 24 ёшли футболчига Лондоннинг икки клуби - "Арсенал" ва "Тоттенхэм" жиддий таклиф билдирмоқда. Бироқ, Гомешнинг ўзи “шпорлар” сафида ўйнашни хоҳламоқда. Чунки, у айнан Маурисио Почеттино қўл остида тўп суришни орзу қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Барселона” Гомешни АҚШ сафарига олиб кетмагани ҳақида хабар берган эдик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!