Андрес Иньеста муносиб тақдирланди

 

Испания терма жамоаси ҳамда “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста Қиролича София номидаги мукофотга лойиқ деб топилди. Бу ҳақда AS хабар бермоқда.

“Барселона” фахрийси мамлакат спорти ривожланишига қўшган ҳиссаси учун мазкур соврин билан тақдирларнди.

Гарчи Иньеста ушбу мукофотга эга бўлиши октябрь ойида маълум бўлган бўлса-да, тақдирлаш маросими 23 январь куни Мадриддаги Эль-Пардо саройида бўлиб ўтди.

Қайд этиш жоиз, тажрибали футболчи мукофотни Қиролича Софиянинг қўлидан қабул қилиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!