Андрей Фёдоров: Омад биз тарафда бўлди

26 март, 12:08 355

Андрей Фёдоров: Омад биз тарафда бўлди

 

Ўзбекистон Кубоги доирасидаги "Андижон" - "Нефтчи" баҳсидан сўнг фарғоналиклар устози Андрей Фёдоров журналистлар саволларига жавоб қайтарди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.  

- Бугун ўзимиз истагандек ўйин кўрсата олмадик. Нафақат "Нефтчи"нинг балки "Андижон"нинг ўйини ҳам қовушмади. Чунки майдоннинг ҳолати яхши  эмас эди. Шу сабабли узун паслар орқали ўйин ташкил қилдик. Кетма-кет "дерби"ларни ўтказяпмиз. Бугунги баҳсда кўпроқ ҳимояда тартибли ҳаракат қилиб, ҳужумдаги имкониятлардан унумли фойдаланишга урғу бердик. Музаффаровнинг четлатишидан сўнг дуранг натижани ушлаб қолишга ва вазиятни пенальтиларгача олиб боришга ҳаракат қилдик. Чунки бир киши кам бўлиб қолгандик. Пенальтилар сериясида эса омад биз тарафда бўлди. Ғалабадан хурсандман. Мухлисларни ҳам мазкур муваффақият билан табриклайман. Стадионда бизни Фарғонадан келиб қўллаб-қувватлаган мухлисларга шунингдек ёш футболчи мухлисларимизга ҳам раҳмат деб қоламан.

Шерзод Ҳакимовда кичик жароҳат бор эди. Ҳамза Каримов эса маълум сабабларга кўра тайёргарлик жараёнига кеч қўшилди. Шу сабабли мазкур футболчилар баҳсни ўтказиб юборишди. Яна бир бор айтиб ўтаман, бундай майдонда яхши ва сифатли футбол кўрсатиш қийин, - дейди Фёдоров.