Англияда “артист” футболчилар жазоланиши мумкин

Англия футбол ассоцацияси мамлакат чемпионатида симуляция қилган футболчиларни дисквалификация қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Times нашри хабар тарқатмоқда.

Бунга FA (Англия футбол ассоцацияси) раиси Грег Кларкнинг шахсан ўзи ташаббус билан чиқди. Тез орада инглиз томони Шотландияга бу масала бўйича амалиёт ўтагани боради.

Маълумот учун, Шотландияда ҳакамни алдаган ва симуляция ишлатган футболчи камида 2та ўйинга дисквалификация қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!