Англияда иши юришмаган Гвардиола ҳимояга эътибор қаратмоқчи

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоанинг ҳимоя чизиғини кучайтиришмоқчи.

The Manchester Evening News тарқатаётган хабарга қараганда, “шаҳарликлар” Леонардо Бонуччи, Вирджил ван Дейк ва Аймерик Лапорт каби футболчиларга қизиқиш билдирмоқда.

Қайд этиш жоиз, олдинроқ жамоа раҳбарияти ПСЖ аъзоси Маркиньоснинг трансфери борасида ҳам иш олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!