Анвар Бойназаров навбатдаги жангини Францияда ўтказади

13 сентябрь, 12:41 728

Анвар Бойназаров навбатдаги жангини Францияда ўтказади

Муай тай бўйича икки карра жаҳон чемпиони ва яккакураш спорт турлари устаси Анвар Бойназаров ўзининг навбатдаги профессионал жангини “GLORY 47” турнири доирасида ўтказади.

Мазкур жанг жорийнинг 28 октябрь куни Франциянинг Льон шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Унга бу жангда франциялик Фабио Пинко рақиблик қилади. Агар ҳамюртимиз ушбу беллашувда зафар қучадиган бўлса, таиландлик муай тай устаси машҳур Ваукау Банчамек билан куч синашади.

Баукау Японияда ўтказилган икки карра К1 мусобақаси ва ўзи иштирок этган барча мусобақаларда ғалаба зафар қучган муай тайчи ҳисобланади.

Льонда ўтадиган “GLORY 47” турнирида 9 та профессионал жанг ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Анвар Бойназаров 9 сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган “Asian Fight-2017” мусобақасида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясининг Бангкок – Тошкент рейси кечиктирилгани боис иштирок эта олмаган эди.