Анвар Бойназаров ярим финалда бразилиялик муай тайчи билан жанг қилади (фото ва видео)

5 июль, 11:09 638

Анвар Бойназаров ярим финалда бразилиялик муай тайчи билан жанг қилади (фото ва видео)

Муай Тай бўйича икки карра жаҳон чемпиони Анвар Бойназаров ўзининг навбатдаги жангини 9 июль куни Хитойда ўтказади. У  яккакурашлар спорт туридан ўрин олган кикбоксинг бўйича “EM LEGEND” халқаро турнирининг финал йўлланмасини учун рингга чиқади. Ярим финалдаги рақиб ёш ва анчайин кучли бўлган бразилиялик Марлон Роберто дос Сантос бўлади. Жанг Чонгкинг шаҳрида бўлиб ўтади.

Спортчимиз мазкур жангга тайёргарликларнинг асосий қисмини Тошкентда ўтказган спортчимиз бугун кечқурун Хитойга учиб кетади ва машғулотларни ўша ерда давом давом эттиради.

– Тайёргарликлар жуда яхши ўтди. Бугун Тошкентда сўнгги машғулотларни ўтказамиз ва Хитойга жўнаб кетамиз. Рақибимга келсак у кучли муай тай устаси ҳисобланади. Умид қиламанки, бу жангда зафар қучиб, финалга йўл оламан. Бунга ишончим комил. Умуман мухлисларни энг қизиқарли жанглардан бири кутиб турибди, – дейди Анвар Бойназаров.



Эслатиб ўтамиз, бунгача Анвар профессионал фаолиятида 112 та жанг ўтказган. Шулардан 51 тасини нокаут билан якунлаган.

 

 

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.