Анвар Бойназаров “EM LEGEND” мусобақасининг финалига йўл олди

18 июнь, 09:42 467

Анвар Бойназаров “EM LEGEND” мусобақасининг финалига йўл олди

Кеча Хитойнинг Ченгду шаҳрида профессионал жанглар кечаси ташкил қилинди. Кикбоксинг бўйича ўтказилган “EM LEGEND” мусобақасининг ярим финалида 65 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Анвар Бойназаров таиландлик Манасга қарши рингга кўтарилди.

Қизиқарли кечган тўқнашувда Анвар ҳакамларнинг бир овоздан тасдиқлаган қарорига кўра, ғолиб деб топилди ва финалга йўлланмани қўлга киритди.

Спортчиларимиз ҳақидаги тезкор янгиликларни SPORTS.uz ахборот портали орқали билиб олинг!