Арсен Венгер "Челси"нинг чемпионлигини тан олди

 

Англия премьер-лигасининг навбатдаги турида мусобақа пешқадами "Челси"га 1:3 ҳисобида енгилган "Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер рақибнинг ҳар томонлама устунлигини эътироф этди.

- "Челси" биздан яхши ўйнади, - деди Арсен Венгер. - Биз имкониятлардан фойдалана олмадик. "Челси" топ-клубларга қарши учрашувларда ютқазмаяпти. Бу чемпионалик учун йўл очади.

"Арсенал" навбатдаги мағлубиятдан сўнг "Челси"дан 12 очкога ортда қолмоқда ва чемпионлик пойгасидан деярли чиқиб кетди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!