"Арсенал" ҳимоячиси "Уотфорд"га ўтадиган бўлди

Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳимоячиси Киран Гиббс фаолиятини “Уотфорд”да давом эттириши мумкин.

Берилган маълумотларга қараганда ҳар иккала клуб бу борада келишиб олишган. Унга кўра “Уотфорд” 27 ёшли англиялик футболчи учун “канонирлар”га 5,4 млн евро тўлайди.

Бироқ, “Уотфорд” ҳали Гиббс билан трансфер масаласида шахсий келишувга эришганича йўқ. Агар шундай бўлса, ушбу кўчиш амалга ошмай қолиши ҳам мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!