“Арсенал” “Барселона”га Бельерин сотилмаслигини маълум қилди

21 июнь,2017, 18:26 277

“Арсенал” “Барселона”га Бельерин сотилмаслигини маълум қилди

 

Англиянинг “Арсенал” клуби раҳбарлари Эктор Бельерин сотилмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда The Independent хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, “Барселона”нинг янги бош мураббийи Эрнесто Вальверде испаниялик ҳимоячини ўз жамоасида кўришни истамоқда. Шунинг учун каталонияликлар футболчи учун 45 миллион фунт беришни режалаштираётганди.

Аммо лондонликлар мутасаддилари 22 ёшлик ҳимоячини сотиш ниятлари йўқлигини маълум қилишди. Бу билан “тўпчилар” Бельеринни жамоада олиб қолишларини билдириб ўтишган.