“Арсенал” Касорлани қайдномага киритмади

Лондоннинг “Арсенал” клуби жароҳат олган Санти Касорлани Англия Премьер-Лигасининг илк даврасига қайдномага киритмади.

Испаниялик футболчи ЕЧЛ гуруҳ босқичи  доирасида “Лудогорец”га қарши баҳсда жароҳат олиб сафдан чиққан эди. Футболчининг ўзи май ойида берган интервьюсида камида ноябр ойига қадар сафга қаймаслигини маълум қилган эди.

Маълумот учун, 32 ёшли  Касорла 2012 йил “Малага”дан “Арсенал” сафига келиб қўшилган эди. Бу вақт оралиғида футболчи “тўпчилар” сафида 180 та баҳс ўтказиб, 29 та гол киритишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!