"Арсенал" Ўзил ва Санчес борасида бир қарорга келди

23 март, 14:55 539

 

 

Ёзба таркибида жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилаётган "Арсенал" жамоаси раҳбарияти айни пайтда етакчи футболчилар - германиялик ярим ҳимоячи Месут Ўзил ва чилилик тўпурар Алексис Санчесни янги шартномага кўндира олмаяпти.

Бу футболчилар Лондон клуби тўлай олмайдиган даражада катта маош талаб қилмоқда. Шу боис "Арсенал" клуби раҳбарияти бу икки футболчи шартномаси масаласини ёзда ҳал этишга қарор қилди.

- Ҳали ҳам улар билан келиша олмадик, - деди Арсен Венгер. - Ҳозир бор эътиборни ўйинга қаратиб, янги шартнома масаласини ёзда ҳал қиламиз.

Ўзли ва Санчес "Арсенал"дан ҳафтасига 250 минг фунт миқдорида маош талаб қилмоқда.

SPORTS.uz