"Арсенал" агар Мбаппени қўлга кирита олмаса, Марсьяль учун кураш бошлайди

“Манчестер Юнайтед” клуби форварди Антони Марсьяль “Арсенал”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Daily Mail нашрининг хабар беришича, “канонирлар” агар “Монако”дан Килиан Мбаппени сотиб олишолмаса, у ҳолда 21 ёшли футболчи учун 40 млн фунт таклиф қилишмоқчи. Бироқ, жамоа бош мураббийи Арсен Венгер “қизил иблислар” устози Жозе Моуриньо шахсий хусумати сабаб Марсьялни “Арсенал”га қўйиб юбормаслигидан чўчимоқда. Шунинг учун ҳам ушбу трансфер бўйича музокаралар шахсан клуб раҳбарлари томонидан ўтказилиши мумкин.

Маълумот учун, Франция терма жамоаси аъзоси жорий мавсум Англия премьер-лигасида жами 25та учрагувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” Марсьялни бундан икки йил муқаддам “Монако”дан 80 млн еврога сотиб олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!