"Ашхобод-2017". Ўзбекистон бугун чорак финалда Вьетнамга қарши ўйнайди

Туркманистон пойтахти Ашхободда Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари давом этмоқда.

УФА расмий сайтининг маълум қилишича, бугун футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг чорак финалида Вьетнам терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан 19:00да старт олади.

"Ашхобод-2017"

Футзал, Чорак финал

21.09.2017

19:00. Вьетнам - Ўзбекистон

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз бугун ғалаба қозонса, ярим финалда Япония терма жамоасига қарши баҳс олиб боришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!